
Янги йил арафасида Андижон шаҳридаги Урикзор маҳалласида жойлашган Машраб кўчаси тўлиқ реконструкция қилиниб, янгиланган қиёфада фойдаланишга топширилди. Эндиликда у сутканинг 24 соати фаолият юритадиган гастрономик, сайёҳлик ҳамда савдо-хизмат кўчаси сифатида ишлайди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Лойиҳани амалга ошириш учун 12 млрд сўм инвестиция йўналтирилди. Кўча бўйлаб савдо, сервис ва умумий овқатланиш йўналишида 50 та объект иш бошлади, натижада 120 та доимий иш ўрни яратилди.
Кечки ва тунги пайтларда кўча замонавий инфратузилма, ёрқин ёритиш ва пиёдалар учун қулай муҳит ҳисобига шаҳарнинг энг гавжум масканларидан бирига айланмоқда. Янги йил байрамлари кунлари бу ерда андижонликлар ва меҳмонлар учун концерт дастурлари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Янгиланган Машраб кўчасининг очилиши шаҳар маконини ривожлантириш бўйича ишларининг бир қисми бўлиб, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва туристик фаолликни оширишга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.