date

Ўзбекистон Осиёдаги сув тошқинларидан азият чекканларга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Осиёдаги сув тошқинларидан азият чекканларга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланка давлатларига кучли сув тошқинлари сабабли етказилган талофотлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

 "Марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз ва жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз", дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

2 декабр ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ. Вазият Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан назоратга олинган.

Зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқаролари ёрдам учун алоқага чиқишлари мумкин. Маълум бўлишича, кучли муссон ёмғирлари Индонезия, Шри-Ланка ва Таиландда сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлган.

Табиий офат оқибатида 1,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, яна 800 киши бедарак йўқолган. Индонезияда йўллар ва кўприклар бузилган, қутқарувчилар одамларни эвакуация қилиш учун вертолёт ва қайиқдан фойдаланмоқда, бироқ об-ҳаво шароити қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.

Шри-Ланкада юзлаб одамлар изоляцияда қолмоқда, Таиландда эса тиклаш ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Осиёдаги сув тошқинларидан азият чекканларга ҳамдардлик билдирди