date

Prada энди Versace эгаси

Prada энди Versace эгаси
2025 йил 3 декабр куни Prada мода уйи Versace брендини Capri Holdings компаниясидан 1,4 миллиард долларга сотиб олганини расман эълон қилди. Ушбу битим тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланди.

Эндиликда Versace Prada Group таркибидаги ҳашаматли брендлар қаторидан жой олди. Гуруҳ портфелида Miu Miu, Church’s, Car Shoe каби таниқли брендлар ҳам мавжуд.

Prada Group баёнотига кўра, компания кийим-кечак, пойабзал ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Маҳсулотлари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида жойлашган 620 дўкон орқали тарқатилади.

Prada — 1913 йилда Марио Прада томонидан асос солинган ва ҳашамат рамзига айланган италиялик мода уйи. Бренд минималист силуэтлари, инновацион материаллари ва қатъий, аммо ифодали эстетикаси билан машҳур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Prada энди Versace эгаси