date

Толибон афғонларга хорижда жанговор ҳаракатларда қатнашишни тақиқлади

Толибон афғонларга хорижда жанговор ҳаракатларда қатнашишни тақиқлади
Афғонистон ҳукуматига кўра, афғон фуқароларининг хорижда жанговор ҳаракатларда иштирок этиши тақиқланади. Бу ҳақда TOLONews нашри Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий сўзларига таянган ҳолда хабар берди.

Муттақийнинг айтишича, "тизимни ҳимоя қилиш фақат хавфсизлик кучлари, мудофаа ва ички ишлар вазирликлари зиммасидаги вазифа эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир."

Ташқи ишлар вазири Афғонистон ҳудуди бошқа давлатларга қарши ишлатилмаслиги кераклигини таъкидлади. Унга кўра, мамлакат ҳукумати ҳеч кимга Афғонистондан ташқарида жанговор ҳаракатларда иштирок этишга рухсат бермайди ва бу қоидани бузганлар жазоланади.

Шунингдек, диний етакчилар ҳукуматни Афғонистоннинг минтақавий можароларга аралашувига йўл қўймасликка ва хориждаги жангларда иштирок этганларни қатъий жазолашга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Толибон афғонларга хорижда жанговор ҳаракатларда қатнашишни тақиқлади