date

Жидда-Тошкент рейси Баҳрайнга фавқулодда қўнди

Жидда-Тошкент рейси Баҳрайнга фавқулодда қўнди
Air Samarkand авиакомпаниясининг 9S-3306 рейси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан Тошкентга учаётган бўлиб, йўловчилардан бирининг юраги тўхтагани сабабли Баҳрайн аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ҳаво кемаси командири Роман Дегтев ва иккинчи учувчи Егор Смирнов яқин атрофдаги аэропортга йўналишни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилишди.

Қўнишдан олдин борт кузатувчилар Светлана Болконская бошчилигида йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Баҳрайнга қўнгач, тиббий ходимлар дарҳол самолётга чиқиб, аёлнинг ҳолатини барқарорлаштиришга муваффақ бўлишди ва уни маҳаллий шифохонага олиб кетишди.

Йўловчиларни хавфсиз етказиб қўйиш учун самолёт ёнилғи қуйиб, Тошкентга йўл олди ва белгиланган манзилга маҳаллий вақт билан соат 9:49 да етиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жидда-Тошкент рейси Баҳрайнга фавқулодда қўнди