date

Делси Родригес Венесуэла АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

Делси Родригес Венесуэла АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

Венесуэла ҳукумати АҚШга қўшма иш ва ҳамкорлик йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари вазифасини бажарувчи Делси Родригес маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

У Facebook’даги баёнотида Венесуэла ва минтақa халқлари уруш эмас, тинчлик ҳамда мулоқотга лойиқ эканини таъкидлади. Родригесга кўра, бундай позиция президент Николас Мадуро томонидан илгари сурилган ва ҳозир бутун Венесуэланинг умумий чақириғига айланган.

Родригес, шунингдек, Венесуэла тинчлик, тараққиёт ва келажакка бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

Бундан аввал у АҚШнинг Мадурони ўғрилашга қаратилган ҳаракатларини қоралаб, Вашингтон Венесуэланинг нефть ресурсларини нишонга олаётганини айтганди. Эслатиб ўтилишигача, Венесуэла президентни қўлга олиш бўйича операция жорий йил 3-январ куни ўтказилган, унинг доирасида АҚШ ҳарбийлари пойтахт Каракасдаги ҳарбий базаларга ҳам зарбалар берган. Операцияда Delta махсус бўлинмаси жангчилари иштирок этгани қайд этилади.

АҚШ расмийлари эса Мадурони мамлакатни “наркокартел”га айлантирганликда айбламоқда. Вашингтон талқинига кўра, Венесуэла раҳбари ва унинг яқинлари давлат тузилмалари ҳамда ҳарбийлардан хорижга гиёҳванд моддалар етказиб беришда фойдаланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Делси Родригес Венесуэла АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди