date

Японияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Японияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Япониянинг ғарбий Чугоку ҳудудида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила Шимане вилоятининг шарқий қисмида бошланди. Метеорология агентлиги сунами хавфи йўқлигини билдирди.

Шимане ядро электр станциясини бошқарувчи Чугоку Элеcтриc Поwер компанияси Но.2 блокдаги ишлашни давом эттираётганини маълум қилди. Ядро назорат агентлиги ҳам зилзиладан кейин ҳеч қандай муаммо бўлмаганини билдирди.

Зилзила ҳудудда 1-7 баллдан иборат сейсмик ўлчовнинг юқори 5 баллига етди. Бу даражада зилзилада одамлар ҳаракат қилишда қийинчиликларга дуч келади. Япония дунёдаги энг сейсмик фаол ҳудудлардан бири бўлиб, Магнитуда 6 ва ундан юқори зилзилаларнинг бешдан бирини ташкил қилади.

Зилзиладан сўнг, Шин-Осака ва Ҳаката оралиғидаги Шинканцен поездлари вақтинча тўхтатилди. Ҳозирча одамлар жароҳатлангани ёки жиддий зарар кўргани ҳақида хабар берилмаган.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Японияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди