19:14 / 28.07.2018
3 828

Миллиардерлар яшаш учун мамлакатларни қандай омиллар бўйича танлашини биласизми?

Миллиардерлар яшаш учун мамлакатларни қандай омиллар бўйича танлашини биласизми?
Яшаш учун мамлакатни танлашда жуда бой тадбиркорлар биринчи навбатда паст солиқларга эмас, балки юқори даражадаги хавфсизлик, паст коррупция ва тенгсизликка эътибор қаратади. Регрессив таҳлилдан фойдаланган ҳолда моделлаштириш жараёнида олинган бундай тахминлар Россия Фанлар академиясининг Марказий иқтисодиёт ва математика институти бош илмий ходими Владимир Поповнинг ишида мавжуд.

Ўз ишларида Попов Forbes миллиардерлар глобал рейтинги, кўриб чиқилаётган мамлакатлардаги ЯИМ ҳажми, Бутунжаҳон бахт рейтинги, даромадларни тақсимлаш, шунингдек, қотилликлар даражасига таянган.

Агар солиқлар ставкаси ва супербойларнинг сони ўртасидаги боғлиқлик мавжуд бўлса, унда унчалик муҳим эмас, дея таъкидлайди Попов. Ҳаёт хавфсизлиги ва сифати муҳимроқ ўрин тутади, бу кўрсаткичлар катта солиқларга эга мамлакатларда юқори. Поповнинг таъкидлашича, бойлик қонунчиликдаги бўшлиқлар туфайли мижозлар учун паст ёки ноль солиқ ставкаларини таъминлаб бериши мумкин бўлган мутахассисларни ёллаш имконини беради.

Миллиардерлар паст ёки ноль ставкадаги солиққа эга мамлакатлар фуқаролигини олишга тайёр эканлиги мантиқан тўғри, деб ёзади иқтисодчи. Бу, масалан, Гернси, Гонконг, Монако ва Лихтенштейн каби солиқлар бўйича жуда ажойиб давлатларда кузатилади. Бироқ, паст ёки ноль солиқ ставкаси бўлган Баҳрайн, Кувайт, Уммон, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларида миллиардерлар сони, ставка даражаси бўйича етакчи-давлатлар - Дания, Германия, Ирландия, ва Швециядан анча камдир.

Поповнинг яна бир хулосасига кўра, миллиардерлар даромадлардаги тенгсизлик даражаси паст бўлган давлатларни афзал кўради. Даромадлар пирамидасининг юқори қисмида тенгсизликни оширувчи миллиардерларнинг мавжудлиги, Жини коэффициенти асосида уй хўжалиги намуналари бўйича ўлчанган даромадлардаги умумий тенгсизликни оширмайди.

Регрессион таҳлиллар шуни кўрсатадики, миллиардерлар энг бахтли мамлакатларга - ҳаёт сифати юқори бўлган жойларга интилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Бутунжаҳон бахт рейтингининг юқори қисмида сўнгги йилларда Скандинавия мамлакатлари (Дания, Норвегия ва Швеция), шунингдек, Финляндия, Исландия, Нидерландия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Исроил мавжуд. Рейтинг пастида - Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Танзания, Яман, Руанда, Сурия, Либерия, Гаити, Малави, Ботсвана ва Афғонистон.

Поповнинг сўзларига қараганда, Гернси, Лихтенштей ва Монако каби кичик давлатларда бахт даражаси баҳоланмайди, бироқ бахт даражаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган 150дан ортиқ мамлакат мисолида бахт даражаси ва миллиардерларнинг сони ўртасида боғлиқлик бор. Статистик маълумотларга кўра, миллиардерлар ҳаёт давомийлиги юқори, коррупция даражаси паст бўлган мамлакатларни танлайдилар.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардерлар яшаш учун мамлакатларни қандай омиллар бўйича танлашини биласизми?