
Джанлуиджи Доннарумма АПЛ доирасида "Лидс"га қарши ўйинда мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкасини олди. Кейинги огоҳлантириш эса футболчининг дисквалификациясига олиб келиши мумкин.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Доннарумманинг тез-тез карточка олиши борасида хавотирда эканлигини маълум қилди. "Доннаруманинг тўртинчи сариқ карточкасини олиши сизни хавотирга соладими?" деган саволга Гвардиола қуйидагича жавоб берди: "Ҳа, мен кўп нарсалардан хавотирдаман.
Бу вазият шундоқ ҳам мураккаб." Мураббийдан "Бу ҳақда Доннарумма билан гаплашдингизми?" деб сўрашганида, у қисқа жавоб берди: "Йўқ." Эслатиб ўтамиз, душанба куни Гвардиоланинг матбуот анжумани атиги икки дақиқа давом этди. Сешанба куни "Манчестер Сити" АПЛнинг сафар ўйинида "Фулхэм"га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.