
1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда қатор янги қоидалар кучга киради. Қуйида ушбу ўзгаришларнинг асосий жиҳатлари келтирилган:
1. Махсус «Толллинг операциялари» модули жорий этилади. Бу модул орқали божхона юк декларацияларини тезроқ ва осонроқ расмийлаштириш мумкин бўлади.
2. Ўзбекистоннинг Орҳус конвенциясига қўшилиши муносабати билан атроф-муҳит мониторингига оид очиқ маълумотлар базаси ишга туширилади.
Бу базада дарахт экиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, қонунбузарликлар ва бошқа экологик маълумотлар жойлаштирилади.
3. 2025 йил 1 декабрдан бошлаб AI-80 маркали бензин савдоси тўхтатилади. Ушбу чора экологик тоза ёқилғига ўтиш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилади.
Бу жараённи нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Экология қўмитаси кузатиб боради.
4. Аҳоли давлат рўйхатга олиш идораларида (ЗАГС) энди никоҳдан ўтиш учун тиббий кўрик натижаларини тақдим қилишлари шарт бўлмайди. Шунингдек, ажралишларни рўйхатдан ўтказишда суд қарорини тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинди.
5. Тадбиркорлар учун 10 миллиард сўмгача бўлган лойиҳалар учун кенгайтирилган кафолатлар ва поручителиклар берилади.
Яхши кредит тарихига эга тадбиркорлар учун кредит олиш лимити 1,5 баробарга оширилади.
6. «Истеъмолчи — тадбиркор — ННТ — давлат органлари» ўртасидаги ҳамкорлик учун янги рақамли тизим жорий этилади.
7. Қурилиш лойиҳаларида акселерограмма базалари қўлланилади. Ушбу базалар сейсмик таъсир кучини акс эттирувчи маълумотларни, шунингдек, микроҳудудлаштириш ва фаол тектоник ёриқларнинг хариталарини ўз ичига олади.
8. Туризм соҳаси ходимлари контракт асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадилар.
Ҳар йили Жаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатлардан 100 нафар талантли мутахассис учун махсус грантлар ажратилади.
9. 2025 йил 1 декабргача ижтимоий хизмат марказлари қошида ёрдамга муҳтож катталар учун оилавий турдаги кичик уйлар ташкил этилади.
10. Сертифиқати йўқ ўқитувчиларни тайёрлаш учун барча ҳудудларда қўшимча машғулотлар ташкил этилади. Миллий ва халқаро тестларга тайёргарлик кўриш учун малакаси юқори мутахассислар жалб қилинади.
11. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча саноат корхоналарига атмосферага зарарли моддалар чиқиндиларини ярмига камайтиришни белгилади.
Корхоналар автоматик мониторинг станцияларини ўрнатишлари, газ, сув ва чанг тозалаш ускуналарини модернизация қилишлари ҳамда кузатув пунктларини ташкил этишлари керак бўлади. Талаблар бажарилмаса, компенсация тўловлари 5 баробарга оширилади ва корхоналар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.