
Энсо Фернандес Аргентина терма жамоасининг сардори бўлишга тайёрлигини маълум қилди. Айни пайтда, маълумки, "альбиселесте" сардорлари боғичини Лионель Месси тақиб юрмоқда.
"Албатта, мен Аргентина терма жамоасининг сардори бўлишни орзу қиламан, аммо бу қарорни мен эмас, мураббийлар штаби қабул қилади. Бу қачон содир бўлишини билмайман.
Вақт кўрсатади, қарор мураббийлар штабига боғлиқ. Шубҳасиз, бу менинг орзуларимдан бири.
Терма жамоада сардор бўлиш мен учун катта шараф бўлар эди", - деди Фернандес Give Me Sport нашрига берган интервьюсида. Аргентина терма жамоаси келаси ёзда Жаҳон чемпионати кубогини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мундиалда Энсо Фернандес турнирнинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.