date

Буффон: “Милан” еврокупокларсиз устунликка эга


Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирда А Сериясининг турнир жадвалида етакчилик қилаётган “Милан”нинг муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди. “Ҳар доим барча мусобақаларда иштирок этишни яхши деб ҳисоблаганман.

Ҳар доим муваффақиятга эришиш осон эмас, лекин бу мумкин. Аллегри Чемпионлар Лигасида қатнашишни танлагани йўқ, вазият шундай бўлди.

У бу ҳолатдан фойда олишга ҳаракат қилади”, — дейди Буффон pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. “Милан” сўнгги марта Стефано Пиоли бошқарувида 2022 йилда Италия чемпиони бўлганди.

Кейинги турда жамоа “Торино”га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон: “Милан” еврокупокларсиз устунликка эга