23:40 / 01.08.2019
6 675

Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити санаси маълум қилинди

Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити санаси маълум қилинди
Жорий йил Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити намози 11 август куни ўқилиши белгиланмоқда.

Араб нашрларида хабар қилинишича, Саудиядаги Тумайр обсерваториясида Ислом қамарий календари сўнгги 30 кунлиги — Зулҳижжа ойи кузатилган ва жума, 2 август куни Зулҳижжанинг биринчи куни этиб эълон қилинди.

Шунга мувофиқ, 10 август куни Ҳаж якуни ҳамда Арофат куни белгиланди. 11 август куни Қурбон ҳайит ибодати адо этилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида Қурбон ҳайити куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли кузатувларидан сўнг, Президент фармонига мувофиқ тасдиқланади. 2018 йили Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни Ўзбекистонда миллий байрам сифатида кенг нишонланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити санаси маълум қилинди