АҚШ ва Эрон музокаралари келгуси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда

АҚШ ва Эрон музокаралари келгуси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда
Қисқача

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар келгуси ҳафта Покистонда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Исломободга АҚШнинг транспорт самолётлари қўнгани ва шаҳарда хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани кўрсатилмоқда. Шаҳардаги йирик меҳмонхоналардан меҳмонлар чиқариб юборилгани ва янги бронлар тўхтатилгани ҳам юқори даражадаги учрашувга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.

​Покистон хавфсизлик хизматидаги манбаларнинг Al Jazeera телеканалига маълум қилишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар келгуси жума кунига қадар ўтказилиши эҳтимоли юқори.

Бунга асосий сабаб сифатида Исломобод яқинидаги Равалпинди авиабазасига Қўшма Штатларнинг иккита "C-17 Globemaster" оғир транспорт самолёти қўнгани кўрсатилмоқда.

​Шунингдек, Исломободнинг "қизил ҳудуди"га олиб борувчи йўллар хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли вақтинча ёпилган.

Шаҳардаги йирик "Serenа" ва "Marriott" меҳмонхоналаридан меҳмонлар чиқариб юборилгани ва жумага қадар янги бронлар тўхтатилгани ҳам юқори даражадаги учрашувга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар