"Холидей" компаниялари гуруҳига кирувчи "Порт" компанияси Ўзбекистондан хўл мева етказиб бериш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилди Спутник агентлиги.
Манбанинг сўзларига кўра, умумий қиймати бир миллион долларга тенг мева-сабзавотлар декабр ойи охирида Россияга жўнатилади ва Янги йил арафасида россияликлар улардан баҳраманд бўлишлари мумкин. 2017 йилда компания Ўзбекистондан ҳафтасига 150 тоннадан мева ва сабзавотларни импорт қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ҳисобида Ўзбекистон хорижга 700 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилган, йил охирига қадар бу кўрсаткич бир миллионга етказилиши назарда тутилган.
"Холидей" компанияси Сибирдаги энг йирик озиқ-овқат экспорти билан шуғулланувчи ритейллардан биридир. Компания филиаллари Сибирь Федерал округининг еттита регионида жойлашган. Ушбу регионларда эса гипермаркет, супермаркет сингари турли форматлардаги 484та дўкон фаолият юритади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади