Дунёдаги энг йирик интернет-майдончалардан бири Alibaba асосчиси ва Хитойнинг энг бадавлат одами Жек Ма илк бор Россияга ташриф буюради, деб ёзади kun.uz.
Ма 19 июнда Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган халқаро иқтисодий анжуманда “Ахборот технологияларидан маълумотлар технологиясигача: тижорат ва савдо-сотиқнинг янги даври” номли онлайн-тадбиркорликнинг келажаги ҳақидаги маърузаси билан иштирок этади.
Маълумот учун, 50 ёшли Жек Манинг бойлиги 29,7 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ҳозирда унга Alibaba компаниясининг 8,9 фоиз акцияси тегишли бўлиб, Ма ўтган йили Alibaba Group акциялари сотувга чиқарилгандан кейин миллиардерга айланди. Акцияларнинг сотувга қўйилиши жалб қилинган сармоялар миқдори бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди – компания 25 млрд доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. 2015 йил 3 июнга келиб Alibaba Group'нинг капитализацияси миқдори 225,87 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Компаниянинг 2014 йилдаги тушуми 52,5 млрд долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади