15:58 / 14.07.2024
112

Халқаро молия бозори шарҳи

Халқаро молия бозори шарҳи
Июл ойининг навбатдаги ҳафтаси молия бозорларини қониқарли инфляция кўрсаткичи билан хурсанд қилди. Хусусан, инфляция даражаси июн ойида 3 фоизни ташкил этиб, май ойига нисбатан 0,3 фоизга пасайди. Бу эса ФЗТга 2 фоизлик таргет кўрсаткичи сари ҳаракатланишни давом эттириш имконини беради. Янгилик бозор томонлама илиқ кутиб олинишига қарамай, жорий ҳафтада S&P500 индекси қарийб 1 фоиз пасайиш билан ёпилди. Бунинг келиб чиқиши Magnificent 7 акцияларининг қулаш билан боғлиқ бўлиб, улар S&P500 таркибида йирик концентрацияга эга.

Jahon Insights канали экспертлари 8 июлдан 12 июлгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси

● S&P500 – 5615 (ҳафта бошидан +0,86 фоиз, йил бошидан +17,73 фоиз);

● NASDAQ – 20331(ҳафта бошидан -0,30 фоиз, йил бошидан +20,83 фоиз);

● DJI – 40000 (ҳафта бошидан +1,59 фоиз, йил бошидан +6,13 фоиз).

АҚШ фонд индекслари навбатдаги ҳафтани позитив макроиқтисодий маълумотлар таъсирида ўсиш суръати билан якунлади. Ҳафта савдоларида Dow Jones ва S&P500 индекси мос равишда 625 ва 48 пунктга ўсди, бироқ бозордаги позитив кайфиятга қарамай NASDAQ 60 пункт пастлаб, қизил ҳудудда ёпилди.

Асосий қимматбаҳо металлар

● Олтин – 2411 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +0,86 фоиз, йил бошидан +16,95 фоиз;

● Кумуш – 30,7 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,39 фоиз, йил бошидан +29,69 фоиз;

● Алюминий – 2459 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -2,06 фоиз, йил бошидан +3,26 фоиз:

● Мис – 4,57 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -1,85 фоиз, йил бошидан +17,44 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ҳафтани бошдан кечирди. Олтин 21 долларга ошди, кумуш, алюминий ва мис эса мос равишда 0,44, 52 ва 0,09 долларга арзонлашди.

Нефт

● WTI – 82,14 доллар (ҳафта бошидан -1,38 фоиз, йил бошидан +15,21 фоиз);

● BRENT – 84,95 доллар (ҳафта бошидан -2,17 фоиз, йил бошидан +10,27 фоиз).

Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 1,15 долларга, BRENT эса 1,88 долларга арзонлашди.

Валюталар

● USD/EUR: +0,63 фоиз (йил бошидан -1, 20 фоиз);

● CNY/USD: -0,25 фоиз (йил бошидан +2,15 фоиз);

● TRY/USD: +1,30 фоиз (йил бошидан +12,18 фоиз);

● UZS/USD: +0,24 фоиз (йил бошидан +2,69 фоиз);

● RUB/USD: -0,18 фоиз (йил бошидан -1,67 фоиз).

Доллар индекси, инфляция янгиликлари эълонидан сўнг, пасайиши суръатини тақдим қилиб, бошқа валюталарга нисбатан заифлашди. Хусусан, евро, юан ва рубл долларга нисбатан 0,63 фоиз, 0,25 фоиз ва 0,18 фоизга мустаҳкамланган бўлса, лира ва сўм 1,3 фоиз ва 0,24 фоизга ўз қадрини йўқотди.

Криптовалюта

● Bitcoin – 58598 доллар (ҳафта бошидан +3,66 фоиз, йил бошидан +36,65 фоиз);

● Ethereum – 3158 доллар (ҳафта бошидан -6,85 фоиз, йил бошидан +37,38 фоиз).

Bitcoin 5 кунлик савдоларда 3,66 фоизга, Ethereum эса 6,85 фоизга ошди.

Бозорлар ҳақида қисқача

Июн ойининг инфляция даражаси ҳақидаги маълумот инвесторларга қўшимча ижобий кайфият ва оптимизм тақдим этди. Бу янгилик олиб борилаётган монетар сиёсатга тўғридан тўғри боғлиқлиги сабабли, инвесторлар эндиликда қаттиқ монетар сиёсат яқин келажакда, тахминан сентябр ойида, фоиз ставкасининг биринчи пасайтирилиши содир бўлишига қайта ишонч тақдим қилди. Бироқ АҚШнинг яна бир ўта муҳим муаммоси - давлат қарзи янада долзарб бўлиб бормоқда ва бу нафақат инвестор ва хусусий молия ташкилотлари, балки бутун жаҳонни ташвишланишга мажбур қиляпти. Айни пайтда АҚШнинг жорий қарзлари мамлакат ЯИМнинг 123 фоизини ташкил этаётган бўлса, ХВЖ прогнози бўйича 2032 йилга бориб бу кўрсаткич 140 фоизгача кўтарилиши мумкин. Бундан келиб чиқиб, ХВЖ президентлика иккала номзодни кескин чора-тадбирлар ишлаб чиқишга чақирди, чунки уларнинг сайлов олди дастурида бу жиҳатлар ўрин олмаган.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 8 июлдан 12 июлгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Халқаро молия бозори шарҳи