date

Муниса Ризаева шокда: “Бу ҳаво билан қандай яшаймиз?”(видео)

Муниса Ризаева шокда: “Бу ҳаво билан қандай яшаймиз?”(видео)
Ўзбек эстрадасининг машҳур хонандаларидан бири Муниса Ризаева Тошкент шаҳрида ҳавонинг кескин ёмонлашгани ва бу ҳолат соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирди. У Instagram саҳифасида ҳис-туйғулар билан ёзилган постида қуйидагича дейди:

“Ман шокдаман. Бугун қанақа куним ўтганини, қанақа нафас олганимни, қанақа қийналганимни фақат мен ва Аллоҳ билади! Тошкентда яшамоқ — ҳаёт учун хавфли???”



Хонанда ушбу пост орқали нафақат ўзининг руҳий ва жисмоний ҳолатини ифодалади, балки пойтахтдаги экологик вазиятга ҳам эътибор қаратди. У бир неча кундан буён соғлиғи ёмонлашгани, даволанаётганини, айниқса ҳаво сифати паст бўлган пайтларда оғир аҳволда қолаётганини очиқ айтган.

Бу пост ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Кўплаб изоҳларда фойдаланувчилар Тошкент ҳавосининг ифлосланиши, экологик муаммолар ва инсон саломатлигига хавф туғдирувчи омиллар ҳақида ўз фикрларини билдиришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева шокда: “Бу ҳаво билан қандай яшаймиз?”(видео)