date

Боатенг Барселонага нега келди?

Боатенг Барселонага нега келди?
Германия миллий терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ футболчиси Жером Боатенг Каталониянинг "Барселона" клуби машғулот майдончасида кўринди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар берди.

"Хуш келибсиз, Жером Боатенг", - дейилади "Барселона"нинг ижтимоий тармоқдаги хабарда. Ташриф давомида Боатенг "Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик, мюнхенликлар собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски ва "Барселона"нинг бошқа футболчилари билан суҳбатлашди.

Жером "Барселона" базасида бир неча кун вақт ўтказади. Эслатиб ўтамиз, у 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Боатенг Барселонага нега келди?