Илтсьер «Вердер» сафарида «Хоффенхайм»га муаммо туғдириши мумкин

«Хоффенхайм» бош мураббийи Кристиан Илтсьер «Вердер»га қарши бўладиган учрашув арафасида фикр билдирди. Об-ҳаво ёмонлиги сабаб қолдирилган Бундеслиганинг 16-тур ўйини 27-январ куни 00:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис жамоа учун энг муҳим жиҳат ҳозир — тетиклик эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ўйинлар оралиғи қисқа ва жуда тиғиз, шу боис «Хоффенхайм» сафардги баҳсга юқори энергия билан чиқиш учун тикланишга урғу бермоқда.
Илтсьер «Вердер»нинг ғалабасиз серияси борлигини билишини айтди, бироқ бременликлар кўп ўйинларда муваффақиятга жуда яқин келганини эслатди. Масалан, «Айнтрахт»га қарши баҳсда, шунингдек, Леверкузен сафарида ҳам улар статистик кўрсаткичларда устун бўлганини қайд этиб, «Вердер» ноқулай рақиб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шунингдек, мураббий футболдаги вазият тез ўзгаришини таъкидлади: ёзда жамоага берилган баҳо билан ҳозирги манзара бир хил эмас. Илтсьернинг сўзларига кўра, «Хоффенхайм» ўз йўлидан изчил бормоқда, лекин ўтган шанба куни кўринганидек, ўйинга бир неча фоиз камроқ эътибор ҳам натижа учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Ҳозирда «Хоффенхайм» 36 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Вердер» эса 18 очко жамғарган ҳолда 15-поғонада.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!