date

Трамп Жанубий Корея товарларига божни 25 фоизга оширадиган бўлди

Трамп Жанубий Корея товарларига божни 25 фоизга оширадиган бўлди

Доналд Трамп Truth Social’даги саҳифасида Жанубий Кореяни ўтган йили эришилган савдо келишувига риоя қилмаётганликда айблади. У кенг турдаги маҳсулотларга, жумладан автомобиллар, ёғоч материаллари ва фармацевтика маҳсулотларига нисбатан амалдаги 15 фоизлик бож ставкалари 25 фоизга оширилишини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, Сеул келишувни тасдиқлаш жараёнида сусткашлик қилмоқда, ҳолбуки АҚШ келишилган битим доирасида ўз тарифларини қисқартириш бўйича тезроқ қадам ташлаган. Шу фонъда бож ставкаларини ошириш қарори келишув мажбуриятлари бажарилмаётгани билан изоҳланган.

Жанубий Корея томони эса бу қарор юзасидан расмий билдиришнома олмаганини билдирган ва масалани Вашингтон билан зудлик билан муҳокама қилишга тайёр эканини маълум қилган. Эслатиб ўтилишича, томонлар ўтган йил октябрида келишувга эришган бўлиб, унда Жанубий Кореянинг АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар сармоя киритиши, маблағнинг бир қисмини кемасозлик соҳасига йўналтириши кўзда тутилган; ҳужжат ҳозир Жанубий Корея Миллий ассамблеясида кўриб чиқилмоқда ва маҳаллий ОАВга кўра, у февраль ойида тасдиқланиши мумкин.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Жанубий Корея товарларига божни 25 фоизга оширадиган бўлди