Ўзбекистонга тиббий мақсадда келувчилар сони 86 минг нафарга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 86 199 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида ташриф буюрган. Бу кўрсаткич минтақада тиббий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини ва Ўзбекистоннинг тиббий йўналишдаги жозибадорлиги кучаяётганини англатади.
Мамлакатлар кесимида энг катта улуш Тожикистон фуқароларига тўғри келади — 59 145 нафар. Кейинги ўринларда Қирғиз Республикаси (15 631) ва Қозоғистон (8 224) қайд этилган. Шунингдек, Россиядан 1 899, Афғонистондан 914, Туркманистондан 224 нафар фуқаро даволаниш учун келгани кўрсатилган.
Рўйхатда узоқ давлатлар ҳам бор: Туркиядан 47, АҚШдан 16, Хитойдан 15, Озарбайжондан 11 нафар. Қолаверса, бошқа давлатлар ҳиссасига 73 нафар бемор тўғри келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг