
Яшил иқлим фонди Осиё тараққиёт банкининг "Музликлардан фермерларгача" дастури учун $250 миллион миқдорида маблағ ажратилишини тасдиқлади. Ушбу дастур Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Покистонни қамраб олади.
Ташаббус барқарор сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги тизимларини ривожлантиришга қаратилган. Ажратилган маблағ Яшил иқлим фонди томонидан грантлар шаклида тақдим этилади.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки ўз маблағларидан $3,25 миллиард йўналтиради. Маблағлардан суғориш тизимларини модернизация қилиш, сув омборлари қуриш ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш мақсадида фойдаланилади.
Молиялаштиришнинг асосий мақсади – қишлоқ хўжалигини музликларнинг тез эриши оқибатига мослашишга ёрдам беришдир. Дастур Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган минтақанинг тўққиз давлатида амалга оширилади ва Норин, Пяндж, Кура ҳамда Сват дарёлари ҳавзаларига эътибор қаратилади.
Ташаббус 13 миллион одамнинг ҳаётини яхшилашга хизмат қилади.
Марказий Осиё музликларини сақлаш учун $250 млн ажратилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар