
27 декабрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” муз саройида соат 19:00 да бўлиб ўтадиган катта Янги йил шоусида иштирок этадиган хонандалар ва ижрочилар рўйхати расман эълон қилинди. Мазкур шоуда ўзбек эстрадасининг энг ёрқин ва севимли юлдузлари саҳнага чиқиб, томошабинларга унутилмас мусиқий кеча туҳфа этишади.
Ушбу санада саҳнада қуйидаги ижрочилар чиқиш қилиши режалаштирилган:
1. МC Дони,
2. Шохруҳ репер,
3. Шаҳло Аҳмедова,
4. Конста,
5. Дж Пилигрим,
6. Дж Маcарелла,
7. Шахриёр,
8. Ғайбулла Турсунов.
Шунингдек, 25 декабрь куни соат 18:00 да бўлиб ўтадиган концерт дастурида иштирок этадиган яна бир қатор машҳур санъаткорлар номи ҳам маълум қилинди. Ушбу куни саҳнада:
1. Тоҳир Содиқов,
2. Муниса Ризаева,
3. Шохруҳ,
4. Райҳон,
5. Жаҳонгир Отажонов,
6. “Беном” гуруҳи,
7. “Саҳар” гуруҳи,
8. Дж Качелл
каби машҳур ижрочилар ўз чиқишлари билан мухлисларни хурсанд қилади.
Томошабинларни бу икки кун давомида сара хит қўшиқлар, жўшқин ритмлар ва севимли ижрочилар иштирокидаги ёрқин шоу кутмоқда. Ушбу мусиқий кечалар Янги йил кайфиятини тўлақонли ҳис этиш, яқинлар билан бирга қувончли ва унутилмас лаҳзаларни бошдан кечириш учун айни муддао бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.