date

Янги йил дам олиш кунлари узайтирилиши мумкин

Янги йил дам олиш кунлари узайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда янги йил дам олиш кунлари тўрт кун кетма-кет бўлиши мумкин. Бу ҳақда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклиф билан чиқди.

Ҳозирда 31 декабр, 2 ва 3 январ иш кунлари ҳисобланади. Агар бу ташаббус қўллаб-қувватланса, фуқаролар учун узоқ дам олиш кунлари тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги янги йил байрамларида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар кетма-кет олти кун, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса беш кун дам олиш имконига эга бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил дам олиш кунлари узайтирилиши мумкин