
Ўзгидромет 11 декабрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Прогнозга кўра, айрим минтақаларда ёғингарчилик, жумладан ёмғир ва қор кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида осмон ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва тонгда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с, ҳарорат кечаси 0–2 даража илиқ, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши эҳтимол қилинмоқдa. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, айрим манзилларда 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ (айрим жойларда 3 даража совуқ), кундузи 5–10 даража илиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво сақланади, айрим жойларда ёмғир кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, баъзида 20–22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарёда об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 16–21 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам шундай об-ҳаво кузатилади: туман тушиши мумкин, шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ.
Тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7–12 м/с, ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7 даража совуқ атрофида бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.