
Нидерландия футболи афсонаси Марко ван Бастен «Алавес» – Мадриднинг «Реал»и учрашувида баҳсли вазият ҳақида фикр билдирди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Винисиус Жуниор жарима майдонида йиқилган эпизодда ҳакам қоидабузарлик қайд этмади ва пенальти белгиламади.
Бу қарор катта мунозараларга сабаб бўлди: ўйиндан кейин «Реал» вакиллари ҳакамликдан очиқ норози бўлди. Бироқ Ван Бастен «оқ либослилар»нинг эътирозига қўшилмади.
«Бу пенальти эмас. Ҳа, контакт бўлган, лекин Винисиус айнан шу контактни кутиб тургандий ва тегишганини сезиши билан жуда осон йиқилди.
Рақиб зарбасидан чиндан ҳам йиқилганига ишониш қийин», — дея Ван Бастеннинг сўзларини The Touchline келтирди. Баҳс Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.