
Борнмут вингери Антуан Семеньо Англия Премьер-лигаси амалдаги чемпиони «Ливерпуль»нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Indykaila News ижтимоий тармоқларда тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар «гилослар»га 25 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф юборган.
Манбада таъкидланишича, Семеньо «қизиллар» ҳужум чизиғида мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин. Салоҳнинг клубдаги муносабатлари сўнгги пайтда ёмонлашгани қайд этилган.
Ганадагӣ футболчининг бозор қиймати 65 миллион евроқа баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Семеньо «Борнмут» сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.