
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва машҳур хонанда Хамдам Собиров ижодий ҳамкорликда янги қўшиқ тақдим этди. “Дарё-дарё” номли ушбу дует бугун расмий премера қилинди ва ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
Қўшиқнинг матни ва мусиқаси Хамдам Собиров томонидан ёзилган бўлиб, у охирги йилларда тренд қўшиқлари билан танилган ижодкорлардан бири саналади. Композициянинг аранжировкасини эса Темур Раҳмонов бажарган.
Тарона учун клип ҳам суратга олинган. Видеода ретро услубга урғу берилган бўлиб, ўтган йиллар атмосфераси, ёрқин ранглар ва классик декорлар орқали алоҳида кайфият акс эттирилган.
Юлдуз Усмонова ва Хамдам Собировнинг ушбу дуети кўплар томонидан кутилмаган ҳамкорлик сифатида баҳоланмоқда ва аллақачон мухлислар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.