
Хонанда Нилуфар Усмонова онаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага уй совға қилганини ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. У жойлаган видеопостда қуйидаги сўзларни қолдирган:
“Бугун онажонимга уй совға қилдим. Биламан, у учун энг катта бойлик — оиласининг тотувлиги, бизнинг ва набираларининг соғлигидан бошқа ҳеч нарса эмас. Аммо ростини айтсам, мен ҳам орзу ва ҳавас билан яшайдиган фарзандман. Шу кичик орзум рўёбга чиққани учун бироз мақтангим ҳам келди. Албатта, бу — онам менга қилган яхшиликларнинг мингдан бирига ҳам тенг келмайди. Аммо фарзанд сифатида ҳеч бўлмаса бир яхшиликни қилишга муяссар бўлганимдан хурсандман ва бу қувончни мамнуният билан бўлишмоқдаман.”
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.