
Мутахассислар маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россиядан Ўзбекистонга жонли ҳайвонлар етказиб бериш ҳажми 26 миллион АҚШ долларидан ошиб, 2024 йилнинг шу давридаги 2 миллион долларлик кўрсаткичдан деярли 13 баробар юқори бўлди. Бу ўсиш Марказий Осиё мамлакатларида қорамол ва парранда гўштига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги логистика ҳамда ветеринария келишувларининг кенгайиши билан изоҳланади.
2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Россиядан экспорт қилинган жонли ҳайвонларнинг асосий қисми қорамол ва парранда ҳисобига тўғри келади. Таққослаш учун айтиш мумкинки, Россиядан Ўзбекистонга жонли ҳайвонлар экспортининг максимал йиллик ҳажми аввал 2022 йилда қайд этилиб, 3,5 миллион долларни ташкил этган эди.
2025 йил кўрсаткичлари эса ушбу рекордни қарийб 8 баробар ошириб юборди. Ўзбекистон ўз чорвачилик соҳасини ривожлантиришни давом эттирмоқда, аммо қорамол, хусусан, наслдор ҳайвонларнинг бир қисми ҳали ҳам импорт қилинмоқда.
Россия эса 2022 йилдан кейинги даврда экспорт оқимларини қайта йўналтириш фонида МДҲ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни оширмоқда.
Россия Ўзбекистонга жонли ҳайвонлар экспортини 13 баробар оширди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг