date

Ўзбекистон АҚШга 135 миллиард доллар инвестиция қилади

Ўзбекистон АҚШга 135 миллиард доллар инвестиция қилади
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон билан умумий қиймати 135 миллиард долларлик савдо-иқтисодий шартнома имзоланганини маълум қилди ва ушбу келишувни ажойиб деб баҳолади. Унга кўра, кейинги уч йил давомида Ўзбекистон АҚШ иқтисодиётига қарийб 35 миллиард доллар сармоя киритади, келгуси ўн йил давомида эса ушбу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошади.

Бу сармоялар АҚШнинг муҳим соҳаларини, жумладан, нодир фойдали қазилмаларни қазиб олиш, авиация, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш каби йўналишларни қамраб олади. Ўзбекистон, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, кимё саноати ва энергетика соҳаларига ҳам сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Оқ уй раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорлик янада самарали бўлишига умид билдирди. Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи давомида томонлар бир қатор ҳужжатлар имзолашди.

Улар орасида америкалик Denali Exploration Group ва Re Element Technologies компаниялари билан нодир ер элементлари бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд. Бундан ташқари, Ўзбекистон Boeing самолётларини, соя ловияси ва шроти харид қилади.

Шунингдек, томонлар сунъий интеллект ва сувни тежовчи технологиялар соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон АҚШга 135 миллиард доллар инвестиция қилади