
«Коммерсант» нашрининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Хитойдан Россияга йилига 10-15 миллиард доллар айланмага эга «соя импорти» йўналишларидан бирига айланган. Маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистон орқали шахсий посилкалар кўринишида етказиб берилади.
Бунинг учун буюртмалар Хитойнинг машҳур савдо платформалари орқали амалга оширилади. Бундай маҳсулотлар расмий импортга қараганда 20-30 фоиз арзон тушади.
Асосан, Хитойдан Россияга кийим-кечак, электроника, пойабзал ва маиший техника етказиб берилади. Ушбу схема туфайли Россия бюджети йилига 400 миллиард рублгача маблағ йўқотмоқда.
Бундай амалиётнинг кўпайиши расмий етказиб беришнинг юқори нархи ва халқаро тўловларда юзага келаётган қийинчиликлар билан боғлиқ. Логистика бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитойдан умумий етказиб бериш ҳажмининг 10-15 фоизи айнан «кулранг импорт»га тўғри келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!