
2025-йил 1-ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 59,3 миллиард АҚШ долларидан ошди. Бу рақам мамлакат учун рекорд кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда Марказий банк маълумотлари.
Йил бошидан бери захиралар 44,3 фоизга ўсди, ойлик ўсиш эса 8 фоизни ташкил этди. Ушбу 59,3 миллиард долларнинг қарийб 11 миллиарди хорижий валютага, 47,8 миллиард доллардан ортиғи эса қимматбаҳо металлларга тўғри келади.
Олтиннинг ҳажми бир ой ичида 11,6 миллион троя унсиядан 11,9 миллион троя унсияга ошди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Марказий банки дунё регуляторлари орасида олтин сотган ягона мамлакат бўлди.
Кузнинг биринчи ойида мамлакат 4 тонна олтин сотди. Шу билан бирга, бошқа мамлакатларнинг марказий банклари олтин харид қилишни давом эттирди.
Масалан, Бразилия сентябр ойида 15 тонна, Қозоғистон 8 тонна, Гватемала эса 6 тонна олтин сотиб олди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг тўққиз ойида 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 70,9 фоизга кўпдир.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар