
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда $1 миллиарддан ошгани маълум қилинди. Бу рақам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ўртасидаги учрашувда эълон қилинди.
Музокараларда саноат, энергетика ва транспорт соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув бугун, 17 ноябр куни тор доирада бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашини таъкидлашди. Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари ҳукуматлараро комиссия фаолиятини юқори баҳолашди.
Хива шаҳрида учинчи минтақалар форуми ўтказилиши ҳақида келишувга эришилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.