
Покистон давлат банки (NBP) Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва молиявий операцияларни соддалаштиришга хизмат қилади.
Бу ҳақда The Express Tribune нашри хабар берди. Мазкур масала Покистон-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган саккизинчи сессия давомида муҳокама қилинган.
Учрашувда томонлар савдо соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида банклараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Шунингдек, Покистон йилига 2 миллиард долларлик икки томонлама савдо ҳажмига эришиш учун саъй-ҳаракатларни тезлаштирмоқда.
Бундан ташқари, томонлар Қорачи ва Ўзбекистон шаҳарларини боғлайдиган тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, шунингдек, Покистондан экспорт қилинадиган дори-дармонларни сертификатлаш жараёнини тезлаштириш учун қўшма гуруҳ тузиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.