
2025 йилнинг ўтган ўн ойида Ўзбекистон Хитойга умумий қиймати 695,5 миллион доллар бўлган газ экспорт қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Россия газ етказиб беришда етакчиликни қўлга киритди — унинг экспорт ҳажми 17,8 фоизга ошиб, 7,85 миллиард долларга етди. Иккинчи ўринда Туркманистон жойлашган бўлиб, унинг экспорт ҳажми 12,9 фоизга камайиб, 7,03 миллиард долларни ташкил этди.
Кейинги ўринларда Мьянма (1,29 миллиард доллар), Қозоғистон (945,73 миллион доллар) ва Ўзбекистон қайд этилган. Маълум бўлишича, Россия ва Хитой ўртасида ёз ойларида йирик шартнома имзоланган.
Бу келишувга кўра, Россия ҳар йили Хитойга 106 миллиард куб метр газ етказиб беради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.