Аҳмад Темуров ўзига яқин бўлмаган ролини ошкор қилди (видео)

“Миллион” жамоаси аъзоси Аҳмад Темуров “ИнтервюТВ” билан бўлган интервюсида қизиқарли саволга жавоб берди. Суҳбат давомида ундан: “Сизга яқин бўлмаган қайси ролни яхши ўйнагансиз?” — деб сўрашди.
Аҳмад бироз ўйланиб, самимий жавоб берди: “Ўйнаган ролларим орасида 'бабник' ролимни яхши ўйнаганимни айта оламан” деди. У суҳбат давомида ушбу роли ҳақида шундай фикр билдирди: “Мени ҳамма ўша ролимдан кейин бабник деб ўйлайди. Лекин аслида бу рол менга анча узоқ. Мен қизларга гапиришга, гап отишга уялардим. Улар ўзлари келиб гапирмагунча мен ҳеч қачон қизларга гапирмаганман”.
Аҳмад Темуровнинг очиқ ва самимий изоҳлари мухлисларни ҳайратда қолдирди ва унинг саҳнадаги образ билан шахсий ҳаётидаги фарқлилигини кўрсатди. Бу интервю актёрнинг профессионал маҳорати билан бир қаторда инсоний томонини ҳам яққол намоён этди.