Венесуэла олтин захиралари билан рекорд ўрнатди

Венесуэла ҳозирги пайтда 161 тонна олтин захирасига эгалиги маълум қилинди. Бу ҳажм тахминан 5,18 миллион трой унцияга тенг бўлиб, бир унция олтин нархи 4 300 АҚШ доллари этиб белгиланганда, умумий қиймат қарийб 22 миллиард долларни ташкил қилади.
Ушбу кўрсаткич Венесуэлани Лотин Америкаси давлатлари орасида энг йирик олтин захираларига эга мамлакатга айлантиради. Мутахассислар таъкидлашича, олтин нархи ҳар 100 долларга қимматлашганида, мамлакат захираларининг умумий қиймати тахминан 518 миллион долларга ошади.
Шу тариқа, Венесуэланинг олтин захиралари мамлакат иқтисодиёти учун муҳим стратегик омил ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг