Янги йилда Хитой сайёҳлари Ўзбекистонга оқиб келмоқда

1 дақиқа ўқиш672
Янги йилда Хитой сайёҳлари Ўзбекистонга оқиб келмоқда

Янги йил байрамлари арафасида Ўзбекистонга ташриф буюраётган хитойлик сайёҳлар сони кескин ошди. Мутахассислар таъкидлашича, жорий йил бошида Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани туристик оқимнинг икки баравар кўпайишига асосий туртки бўлди.

Туризм қўмитаси Синхуа ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, 1–3 январ кунлари Хитойдан Ўзбекистонга авиачипталарни бронь қилиш кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга ошган.

Мутахассислар бу ижобий тенденцияни визасиз саёҳат имконияти билан боғламоқда. Янги тартиб саёҳатни анча енгиллаштириб, қисқа муддатли дам олиш ёки маданий сафарлар учун мавжуд бўлган бюрократик тўсиқларни камайтирди.

Бундан ташқари, Хитойда яқинда якунланган “Ўзбекистон – туризм йили” доирасида мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва сайёҳлик имкониятлари кенг тарғиб қилингани ҳам қизиқиш ошишига хизмат қилган. Шу билан бирга, икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар сонининг кўпайиши саёҳатчилар учун янада қулай шароит яратди.

Маълумотларга кўра, хитойлик меҳмонлар асосан Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларни ўз ичига олган анъанавий туристик йўналишларга устувор аҳамият бермоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг жаҳон туризм харитасидаги нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?