date

Тошкент аэропортида парвозларни қабул қилиш ва жўнатишдаги чекловлар бекор қилинди

Тошкент аэропортида парвозларни қабул қилиш ва жўнатишдаги чекловлар бекор қилинди

Тошкент халқаро аэропортида об-ҳаво ёмонлашгани сабабли жорий этилган самолётларни қабул қилиш ва учириш бўйича чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Аввалроқ ноқулай об-ҳаво туфайли айрим рейслар захира аэропортларга йўналтирилган эди: Самарқанд Истанбул, Жидда ва Мадинадан келаётган рейсларни қабул қилди. Навоий эса Сеул, Москва ва Бокудан учиб келган самолётлар учун вақтинча қўниш манзили бўлди.

Uzbekistan Airways, Centrum Air ҳамда хорижий авиакомпаниялар лайнерлари захира аэродромларга йўналтирилди. Айрим бортлар эса парвоз бошланган аэропортларга қайтишга мажбур бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аэропортида парвозларни қабул қилиш ва жўнатишдаги чекловлар бекор қилинди