
Россия рубли курси янгиликлар ва миш-мишларга ҳамда конъюнктуранинг қисқа муддатли ўзгаришларига камроқ таъсирчан бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости”га асосланиб “KUN” нашри маьлум қилди.
Бир йил аввал, яъни 2014 йил 10 ноябрда Россия банки амалда бўлган валюта коридори механизмини соддалаштириб, доимий интервенцияларни ўтказишдан бош тортди. Банк шу билан бирга мамлакатнинг молиявий барқарорлигига хавф юзага келган тақдирда интервенцияларни ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
2014 йилнинг декабрида доллар нархи 80 рублдан ошиб кетди. Февраль бошида доллар 70 рублдан ошган, кейин май ўрталарида 50 рублга тушиб, кейин яна август ўрталарида 70 рублга кўтарилган.
“Бизнинг иқтисодиётимиз янги шароитларга мослашди, бозордаги асабийлик камайди, курс ҳам янгиликлар ва миш-мишларга ҳамда конъюнктуранинг қисқа муддатли ўзгаришларига камроқ таъсирчан бўлди. Ва яна бир муҳим жиҳат – валюта курсининг мамлакат ичидаги нархлар динамикасига таъсири камайди”, деб айтди Набиуллина.
Набиуллинанинг таъкидлашича, инфляция даражаси бутун йил давомида камайиб борган ва Марказий банк унинг келгусида ҳам камайишини кутмоқда. Аввалроқ Россия банки 2017 йилнинг охирига қадар инфляция миқдорининг 4 фоиз даражасида бўлишини кутаётганини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар