
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета жорий мавсумдаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. 26-октябр куни "Арсенал" Англия чемпионати 9-турида ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалаба ортидан "тўпчилар" турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Матбуот анжуманида Артета шундай деди: "Ҳали гапиришга эрта, ахир ҳозир октябр ойи.
Эҳтирослар баланд, аммо ҳали кўп нарсани тўғрилашимиз керак." Ҳозирда "Арсенал"нинг ҳисобида 22 очко бор. Турнир жадвалининг кучли учлигидан "Борнмут" (18 очко) ва "Сандерленд" (17 очко) ҳам жой олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар