
"Манчестер Сити" раҳбарияти Хосеп Гвардиоланинг ўрнига янги мураббий номзодларини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги кунда испаниялик мутахассиснинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади ва ундан сўнг у Англиядаги фаолиятини якунлашни режалаштираётгани айтилади.
TEAMtalk нашрининг хабар беришича, "Сити" клуби Гвардиоланинг ўрнини босувчи мураббий сифатида собиқ сардор Венсан Компани номзодини кўриб чиқмоқда. Яқинда бельгиялик мутахассис "Бавария" билан 2029 йилгача янги шартнома имзолаган бўлса-да, "Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола билан хайрлашилса, Компанини қайтариш имкониятини синаб кўрмоқчи.
Маълумот учун, Гвардиола 2016 йилдан буён "Манчестер Сити" бош мураббийи бўлиб ишлайди. Венсан Компани эса ўтган мавсум бошланишидан олдин "Бавария"ни бошқара бошлаган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.