
Германия чемпионатининг 8-турида "Штутгарт" ўз майдонида "Майнс"ни қабул қилиб, дастлаб ҳисобда ортда қолган бўлса-да, ғалаба қозонди. 41-дақиқада "Майнс" футболчиси Надим Амири пенальтидан дарвозани ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ танаффусга қадар Крис Фюринг узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада "Штутгарт" дарвозабони Александр Нюбельнинг аниқ узатмаси натижасида Дениз Ундав жамоасига ғалаба келтирган голни киритди – 2:1.
Шу тариқа, "Штутгарт" бешинчи марта кетма-кет ғалаба қозониб, 18 очко билан чемпионат жадвалида кучли учликка кўтарилди. "Майнс" эса атиги 4 очко билан жадвалнинг сўнгги ўринларида қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар