"Анже", "Ницца" ва "Гавр" клублари ғалаба қозонди


1-Лиганинг тўққизинчи туридаги бир нечта учрашувлар якунланди. "Анже" аутсайдерлар ўртасидаги баҳсда "Лорьян"ни 2:0 ҳисобига мағлуб этди.
Жамоа сафида Питер Проспер ва Сидики Шериф гол уришди. Меҳмонлар эса ўзларига берилган пенальтини амалга ошира олмадилар.
"Ницца" эса сафарда "Ренн"ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Софьян Диоп ва Жонатан Клосснинг биринчи бўлим охиридаги голлари жамоага ғалаба келтирди.
Мезбонлар сафида Абдельхамид Аит Будлаль фарқни қисқартирган бўлса, учрашувнинг 90-дақиқасида Муҳаммад Мете томонидан урилган гол офсайд туфайли бекор қилинди. "Гавр" ҳам сафардаги учрашувда "Осер"ни 1:0 ҳисобига мағлуб этди.
Мезбон дарвозасига ягона голни 47-дақиқада Абдуллайе Туре киритди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…