
«Ювентус» жамоаси муваффақиятсизликлар сериясини давом эттирди. Якшанба куни бўлиб ўтган А Серия учрашувида туринликлар Римнинг «Лацио» жамоасига минимал ҳисобда мағлуб бўлди.
Учрашув тақдирини Том Башичнинг 9-дақиқада киритган голи ҳал қилди. «Ювентус» кетма-кет саккизинчи ўйинда ғалаба қозона олмади.
Шунингдек, Opta маълумотларига таяниб «Газета.Ру» хабарига кўра, Игор Тудор бошчилигидаги жамоа кетма-кет тўрт ўйинда гол ура олмади. Бу ҳолат сўнгги марта 1991 йилда, Луиджи Майфреди бош мураббий бўлган даврда кузатилган эди.
Ҳозирда «Ювентус» Италия чемпионатининг турнир жадвалида 8 ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 8 турдан сўнг 12 очко тўплаган.
29 октябрь, чоршанба куни «Бьянконери» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг