
Ла Лига ўртамиёна жамоалари "Райо Вальекано" ва "Алавес" 10-тур якшанба оқшомида ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиннинг 42-дақиқасида Хорхе де Фрутос хавфли зарба йўллаб, дарвозабоннинг ажойиб реакциясини синади.
67-дақиқада мезбонлар қарши ҳужумида Иси Паласоннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Антонио Мартинес эса жарима майдонида бўш ҳолатда зарба беришга муваффақ бўлолмади ва имкониятни бой берди.
Иккинчи бўлим қўшиб берилган дақиқаларда Алешандре Журавски бош билан урилган гол эвазига мезбонларга 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Ушбу натижа билан "Райо Вальекано" 14 очко билан еттинчи ўринни бўлишмоқда, "Алавес" эса 12 очко билан 12-ўринга жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар