“Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, Бухорода бунёд этилаётган чой заводи учун зарур технологик ускуна ва жиҳозлар ортилган карвон Хитойдан йўлга чиқди. Бу тез орада Ўзбекистонда саноатнинг яна бир янги тармоғи — тут баргидан чой ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деганидир.
Орамизда тут шарбатини ичган, шинниси, борингки, қоқисини тановвул қилганлар кўп. Аммо тутчой ичганлар жуда кам топилади. Сабаби, ушбу антиқа чой юртимизда ишлаб чиқарилмайди. Унинг шивандалари эса азал-азалдан Чин ўлкасидан келтиришган.
Энди бунга ҳожат қолмайди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ҳаётга татбиқ қилинаётган янги лойиҳа туфайли бундай шифобахш неъматга бўлган ички эҳтиёж таъминланиб, катта миқдорда экспорт қилиниши ҳам кўзда тутилган.
"Тут баргидан чой ишлаб чиқариш қарорига дабдурустдан келганимиз йўқ. Дастлаб тут барглари Хитойга олиб борилиб, ундан синов тариқасида чой ишлаб чиқарилди. Натижа нафақат бизни, балки хитойлик инвесторларни ҳам қизиқтириб қўйди. Ва ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқдик" , — дейди “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов.
Айни пайтда ижросига киришилган лойиҳа қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг. Унинг тенг ярми — 1 миллион доллари “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан молиялаштирилади. Қолгани эса чет эллик инвестор томонидан қопланади. Келишувга кўра, хитойлик ҳамкорлар керакли жиҳозлар ва мутахассислар олиб келишади.
Тутчой саломатлик учун кони фойда. Унинг таркибида кофеин ва танин модаси одатдаги чойдан 200 баробар кам, витамин ва минераллар эса аксинча кўп. Хусусан, А, В, А1, Е ва С витаминлари, кальций, магнийга ўта бой. Тадқиққотлар магний моддаси творогдагидан ҳам кўпроқ эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун у соч тўкилишининг олдини олади, юракка қувват беради, қон босимини маромига келтиради. Шамоллашга, ошқазон ичак касалликлари, айниқса, саратонга қарши энг мақбул восита саналади. Тутчойнинг шу каби хусусиятлари туфайли хорижда ҳам талаб катта.
Мутахассисларнинг айтишича, ана шу эҳтиёжни қондириш учун Ўзбекистоннинг табиий имконияти ниҳоятда катта. Чунки тутзорларнинг ҳар гектаридан 52,5 тоннадан тут барги йиғиб олиш мумкин. Шу боис жорий йилда фойдаланишга топшириладиган Бухородаги заводнинг ўзида 218 тонна чой ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Натижада 1500 та мавсумий ва 50 доимий иш ўрни яратилиб, дастлабки йилнинг ўзида 1,4 миллион долларлик чой экспорт қилинади.
Кўпчиликда тут баргидан чой ишлаб чиқарилиши ипак қурти парваришига таъсир кўрсатмайдими, деган савол туғилаётгани табиий. Сабаби, республикамизда баҳор мавсумида 330 минг қути, кузда эса 40 минг қути ипак қурти парваришлаш режалаштирилаяпти.
"Биз масаланинг шу каби нозик жиҳатларини ҳам ҳисобга олганмиз. Шунинг учун баҳорда баргнинг учи, куз мавсумида эса барглар бутунлигича йиғиб олинади. Чунки кузда баҳордагидан 7 баробар кам ипак қурти парваришланади. Бу эса чой учун хом ашёнинг асосий қисмини жамғариш учун айни муддаодир" — дейди Б. Шарипов.
Бухорода иш бошлайдиган корхона келгусида юртимизнинг бошқа ҳудудларида барпо этилаётган шундай ишлаб чиқариш субъектлари учун тажриба-синов вазифасини ҳам ўтайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди