
Ўтмишда таниқли футболчи бўлган Жейми Каррегер Англия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари қаторига киритмади. "Уч шер"лар дунё чемпионати учун йўлланмани қўлга киритган биринчи Европа терма жамоаси бўлди.
"Эътиборни Аргентинага қаратиш керак, улар амалдагѝ чемпионлар. Бу, эҳтимол, Мессининг сўнгги турнири бўлиши мумкин.
Мессининг MLS'га таъсири сабабли уларга катта қўллаб-қувватлаш кўрсатилади. Европа жамоалари ҳақида гапирадиган бўлсак, энг яхши икки жамоа бу – Ламин Ямал билан Испания ва Килиан Мбаппе ҳамда Усман Дембеле билан Франция.
Айнан шу жамоалар асосий фаворитлар бўлиши эҳтимоли катта. Англия ва Португалия эса кейинги даражага кирувчи жамоалар", – деди Каррагер CBS Sports билан суҳбатда.
Келаси йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Каррегер Англияни ЖЧ-2026 да фаворитлар қаторида кўрмади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар